Севара — Meni sev

Слушать Севара — Meni sev

Текст Севара — Meni sev

Мени сев, жонгинам, бўлгин вафодор,
Севолгин қалбимдан лол бўлиб, мафтун,
Мени деб тунларни ўтказгин бедор,
Дунёни унутгин мени деб бутун.

Мен сев, борлигим, борлигинг билан,
Сен учун ер-осмон бирдай бўлсинлар.
Изимга, сўзимга зорлигинг билан,
Севиш на билмаслар, майли, кулсинлар.

Мени сев, азизим, севгингни кўриб,
Саботлар тимсоли тоғлар кул бўлсин,
Садоқат париси пойингда чўри,
Муҳаббат худоси, у ҳам қул бўлсин.

Мен сев, борлигим, борлигинг билан,
Сен учун ер-осмон бирдай бўлсинлар.
Изимга, сўзимга зорлигинг билан,
Севишни билмаслар, майли, кулсинлар.